Ўзбек Хитой Савдо Уйи компанияси томонидан акция

Азиз дўстлар!
Қимматбаҳо совғалар ва хизматларнинг вақти келди! HUMO Partners йўналишларидан бири бўлган Ўзбек Хитой Савдо Уйи компанияси Ўзбекистон тадбиркорлари учун фойдали акцияни бошламоқда. Энди сиз 150. 000. 000 сўмдан кам бўлмаган қийматда қурилиш техникаси ёки ускунасини жорий йилнинг 5 сентябрь санасига қадар харид қилсангиз, Chevrolet Cobalt 2 маркасидаги автомобилнинг ютиб олиш имкониятини қўлга киритасиз. Хариддан cўнг сизга такрорланмайдиган купон тақдим этилади – битта харид – битта купон. Купонлар сони қанча кўп бўлса, совринни ютиб олиш имконияти ҳам шунча ошаверади. Ўйин Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг Facebook тармоғидаги расмий саҳифасида тўғридан-тўғри эфирда 6 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас! Асосий соврин билан бирга қуйидаги ютуқлар ҳам ўйналади:
1 – Юқоридаги нарх эвазига сотиб олинган махсус техника учун 15 миллион сўмгача бўлган эҳтиёт қисмлар;
2 – 2019 йил давомида 3 марталик бепул техник хизмат кўрсатиш!