Entrepreneurship World Cup ЎЗБЕКИСТОНДА!

Халқаро тадбиркорлик танлови бўлган «Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати»нинг (Entrepreneurship World Cup) миллий саралаш босқичида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланганлигини эълон қиламиз.

Чемпионат – чиндан ҳам глобал миқёсдаги воқеа, унда 100 та мамлакатдан 100 минг нафар тадбиркор иштирок этади!

18 ёшдан 30 ёшгача бўлган бизнесменлар унда қатнашиш учун ариза топширишлари мумкин. Танлов қуйидаги учта босқичдаги барча тадбиркорлик лойихалари учун очиқ: ғоявий босқич, эрта босқич ва ўсиш босқичи.

Аризалар 10 майгача инглиз тилида қабул қилинади.

Миллий саралаш босқичининг финали 30−31 май кунлари Тошкентда халқаро дажражадаги экспертлар иштирокида бўлиб ўтади.

Батафсил маълумот учун ҳаволага ўтинг