HUMO Partners жамоаси Тошкент реклама фестивалидан креатив танловда иштирок этмоқда

Биз “Лого ва фирма услуби – Branding” номинацияси учун ариза бердик.

Бироз ўтмишга назар солсак: 2018 йилда компаниялар жамоасининг ходимлари томонидан HUMO Partners номи ўйлаб топилган эди, Golden Mind реклама агентлиги томонидан эса логотип, фирма услуби ва слоган яратилган эди.

Айни пайтда бизда ушбу номнинг фақат визуал безаги эмас, балки талабга тўлиқ жавоб берадиган воситалари ҳам мавжуд бўлиб улар орқали:

–  Ходим ўзини барқарор, замонавий ва ривожланаётган жамоанинг бир қисми сифатида ҳис этади.

–  Ташкилий тузилишга аниқлик киритиб олади.

–  Синергия эффектини баҳолаш ва алоқаларни яхшилаш имкониятига эга бўлади.

Танлов ғолибларини 11 апрелда ҳакамлар аниқлаб беради.