Компания ҳақида

HUMO Partners – бу умумий миссия ва қадриятларга асосан ўз фаолиятини олиб борадиган ва тадбиркорларга бизнесни очиш ва ривожлантириш бўйича “ягона дарча” тартибида хизмат кўрсатадиган тизимни ҳосил қилувчи 10 та компания ва 3 та лойиҳани ўз ичига олган бренддир.

2006
Ўзбек-Хитой Савдо Уйи

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи мана 10 йилдирки Ўзбекистон бозорида ускуна, хом ашё ва махсус техникани излаш ҳамда етказиб бериш бўйича етакчи компания ҳисобланади. Компания ғоядан бошлаб лойиҳа ижросигача тадбиркорларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келади.

Батафсил
2006
International Business Travel

International Business Travel – бутун жаҳон бўйлаб кўргазмаларда қатнашиш ва саноат корхоналарига иш сафарларини уюштиришга ихтисослашган бизнес-туризм соҳасидаги Ўзбекистондаги биринчи компания.

Батафсил
2009
CLG

Ҳар қандай таъминотчилар ва лизинг шакллари, шу жумладан, back-leasing (қайтариладиган лизинг) билан ишлайдиган классик турдаги лизинг компанияси.

Батафсил
2012
ТехноПлаза

Тадбиркорларга бизнес юритиш учун барча зарурий ва фойдали хизматлар “ягона дарча” форматида кўрсатиладиган Ўзбекистондаги биринчи индустриал бизнес-марказ.

Батафсил
2013
Халқаро бизнес ва технологиялар Ассоциацияси

Халқаро бизнес йўналишидаги эксперт ва ҳамкорларни бирлаштирган ҳолда, Ассоциация хориж давлатларига ишга алоқадор сафарларни амалга ошириш, ускуна ва технологияларни импорт қилиш, ўқув дастурларида қатнашиш имкониятини таклиф этади.

Батафсил
2014
Western Production Technologies

Бутун жаҳондан ускуна, ишлаб чиқариш линиялари ва махсус техникани излаш ва етказиб бериш.

 

Батафсил
2016
Бизнес лабораторияси

Бизнес лабораторияси – тадбиркорлар ва Ўзбекистонда тадбиркорлик тараққиёти ҳақидаги информацион лойиҳа. Фикр алмашиш ва тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришга мўлжалланган майдон.

Батафсил
2016
Texnoplaza Servis Markazi

Texnoplaza Servis Markazi – махсус техника (экскаваторлар, фронтал юклагичлар, кранлар, вилкали юклагичлар, бетон қоргичлар) таъмирланадиган сервис-марказ.

Батафсил
2017
GroundZero

GroundZero – иш ва бизнесни ривожлантиришга мўлжалланган Тошкентдаги ишончли ва қулай коворкинглар тармоғи.

Батафсил
2017
MediTech

MediTech компанияси тиббиёт корхоналарига замонавий, юқори сифатли ускуна ва технологияларни етказиб беришга ихтисослашган.

Батафсил
2017
GEN Uzbekistan

GEN жаҳоннинг 170 та мамлакатидаги бизнес-ҳамжамият вакиллари ва экспертлардан ташкил топган мустақил тармоқ бўлиб, халқаро тадбиркорлик экотизимини шакллантиришга йўналтирилган дастур ва ташаббуслар мажмуасини тақдим қилади.

Батафсил
2018
Ground Zero бизнес акселератор

Бизнес бошқарувчилари ва эгалари учун имтиёзли курс. Мазкур дастур бизнеснинг кучли ва кучсиз тарафларини аниқлаш, ривожланиш стратегиясини белгилаш ва нетворкингни кенгайтириш имкониятини тақдим қилади.

Батафсил
2018
Batiskaf Consulting

Batiskaf Consulting кенг профилдаги консалтинг хизматларини кўрсатади, буюртмачи билан ҳамкорликда ишлашга доир амалий стратегияларнинг ишлаб чиқади ва амалга татбиқ этади.

Батафсил
Сизга нимада фойдамиз тегиши мумкин?

Humo Partners миссияси – Ўзбекистон ва бошқа давлатлардаги тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг манфаатларини бирлаштирадиган кўприк вазифасини бажаришдир.

1000 та
ҳар йили
мижоз
169 та
маҳаллий ҳамкор
1500 та
HUMO Partners кўмагида
иш ўрни яратилган
13
йилдан бери бозорда
62 та
халқаро ҳамкор
100
Компания гуруҳида
нафар ходим фаолият юритади
Бизларни нима бирлаштиради?
Ҳалоллик ва масъулият
Ишга эътибор ва натижага ишлаш
Мунтазам ўсиш ва юксалиш
Турмуш сифатини ошириш

Компания раҳбарияти

Ҳикмат Абдураҳмонов (асосчилардан бири)

Маълумоти

2001 Халқаро иқтисодий алоқалар. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Ўзбекистон).
2006 Халқаро бизнес. School of Management, University of St. Andrews (Буюк Британия).
2018 Директорлар учун 13 та практикум. СКОЛКОВО бизнес-мактаби (Россия).
2018 «Мустақил директор» дастури. Мустақил директорлар ассоциацияси (Россия).

12 йилдан буён бизнес билан шуғулланади, HUMO Partners компаниялар гуруҳи асосчиларидан бири. Мутахассислиги: халқаро иқтисодий алоқалар, лойиҳаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, етакчилик ва жамоани шакллантириш, стратегик кўзлов, инновацион ривожлантириш, брендинг ва тарғибот, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш. Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Жамоатчилик кенгаши раиси сифатида ижтимоий фаолият олиб боради.

Улуғбек Холматов (асосчилардан бири)

Маълумоти

2001 Банк иши. Тошкент молия институти (Ўзбекистон).
2003 Молия. MSc. In Accounting and Finance at Birmingham University (Буюк Британия).
2018 Директорлар учун 13 та практикум. СКОЛКОВО бизнес-мактаби (Россия).
2018 «Мустақил директор» дастури. Мустақил директорлар ассоциацияси (Россия).

12 йилдан буён бизнес билан шуғулланади, HUMO Partners компаниялар гуруҳи асосчиларидан бири. Мутахассислиги: Банк иши, молия, қалқаро молиявий ва банк ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш, ТИФ, лойиҳаларнинг инвестицион жозибадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш.

Музаффар Қосимов (асосчилардан бири)

Маълумоти

2001 Халқаро иқтисодий алоқалар. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Ўзбекистон).
2003 Халқаро иқтисодий алоқалар (магистрлик даражаси). Тошкент давлат шарқшунослик институти (Ўзбекистон).
2006 Халқаро иқтисодий алоқалар (аспирантура). Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Ўзбекистон).
2018 Директорлар учун 13 та практикум. СКОЛКОВО бизнес-мактаби (Россия).
2018 «Мустақил директор» дастури. Мустақил директорлар ассоциацияси (Россия).

12 йилдан буён бизнес билан шуғулланади, HUMO Partners компаниялар гуруҳи асосчиларидан бири. Мутахассислиги: халқаро иқтисодий алоқалар, ТИФ, консалтинг, бизнес жараёнларни тузиш, йўлга қўйиш ва автоматизацияси, аналитика, устозлик ва бизнес бўйича консультация бериш, маркетинг ва тарғибот, ишга алоқадор тадбирларини бошқариш. Бизнес лойиҳаларни баҳолаш бўйича экспертлар кенгашининг раҳбари сифатида ижтимоий фаолият олиб боради, ЎзР Халқ Таълими Вазирлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши аъзоси.