Таркибий компаниялар

HUMO Partners – бу жамоавий тараққиёт ғоясининг ифодаси; корпоратив қадриятларнинг ягона тизими, мақсадлар ва олдиндан кўра олиш қобилияти билан бирлашган компаниялар гуруҳи; синергия ва ривожланишнинг умумий қоидаларида тадбиркорлик муваффақиятини биз каби кўра оладиган ҳамкорлардир.

2006
Ўзбек-Хитой Савдо Уйи

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи − юртимиздаги тадбиркорларни ўз соҳаларида етакчи бўлган хитойлик ишлаб чиқарувчилар билан боғлайдиган Ўзбекистонга Хитойдан ускуна етказиб берадиган йирик компаниядир.

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ғоядан бошлаб лойиҳа ижросигача тадбиркорларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади, булар орасига консалтинг хизматлари, технологик ускуна, хом ашё ва материаллар ҳақидаги маълумотни излаш, шунингдек, юкларни Ўзбекистонга элтиш ишларини ташкил қилиш ва кузатиш, логистика, суғурталаш, лизинг, ускуна ишга тушириб бериш, ишлаб чиқарувчи томонидан бериладиган кафолат сервисига оид хизматларни киритиш мумкин.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
Телефонлар +998 (71) 207-33-77
Email info@uzchinatrade.com
Сайтга ўтиш
International Business Travel

International Business Travel (IBT) хизматлари қаторига ҳар қандай мураккабликдаги иш сафарлари ва бизнес-турлар, саёҳат йўналишини ишлаб чиқиш ва энг қулай парвоз вариантларини танлашни ҳам киритиш мумкин. Мижозларга кутилаётган халқаро ва маҳаллий кўргазма ва ярмаркалар тўғрисида тўлиқ маълумот тақдим этиб борилади.

Ўзбек-Хитой Савдо Уйи билан ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган Хитой Халқ Республикаси билан ишлаш компания фаолиятининг устун йўналишларидан бири саналади. Мазкур ҳамкорлик ўзбекистонлик тадбиркорларга Хитойда ўтказиладиган кўплаб махсус кўргазмаларга ташриф буюриш, у ердаги заводларнинг ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолиятидаги ўзига хос жиҳатлар билан танишиш, ўзларига керакли ускуналарни шахсан танлаш ва синаш имкониятини тақдим қилади.

Бундан ташқари IBT Ўзбекистоннинг асосий ҳамкор давлатларига, шу жумладан Жанубий-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Европа Иттифоқидаги мамлакатларга ҳам саёҳатларни ташкил қилади.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
Телефонлар +998 71 255-60-77, +998 90 924-00-25
Email info@ibt.uz
Сайтга ўтиш
2009
CLG

Бугун CLG ташкилот ва корхоналарга фойдали лизинг шартлари, лойиҳаларни уч кун муддат ичида тез кўриб чиқиш, камида 5 турдаги ҳужжат билан келишувларни бизнес-режаларсиз тузиш хизматларини таклиф қилади.

Ўз фаолияти давомида компания 121 млрд сўмга тенг бўлган 290 та лойиҳани молиялаштирган. Иқтисодиётнинг турли жабҳалари ишлайдиган жами 242 та ташкилот CLG мижозларига айланишган.

Лизингнинг асосий объектлари — кенг турдаги ишлаб чиқариш вазифаларини бажарадиган ҳар хил махсус техникалар ва қайтариладиган лизинг.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
Телефонлар +(998 90) 977-12-27, 955-68-00
Email info@clg.uz
Сайтга ўтиш
2012
ТехноПлаза

“ТехноПлаза” лойиҳасининг асосий ғояси — муайян аудитория: бизнес очиш, уни модернизация қилиш ва кенгайтиришни мақсад қилган бизнесмен ва тадбиркорларга зарур бўлган ускуна, хом ашё, мини-технологиялар, махсус техника, сервис ва бошқа ёндош хизматларни ишлаб чиқарадиган ва уларнинг таъминоти билан шуғулланадиганлар билан ишлайдиган марказ вазифасини бажариш.

Ишнинг асосий қисми олиб бориладиган замонавий офислардан ташқари, бизнес-марказда ускуна, махсус техника ва хом ашё намуналари, ҳамда рекламаларини махсус кўргазмали ерларда жойлаштириш; шу билан бирга, барча керакли мосламалар билан жиҳозланган конференц-залда тадбирларни ўтказиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146
Телефонлар +998 71 269 93 39 (38)
Email info@technoplaza.uz
Сайтга ўтиш
2013
Халқаро бизнес ва технологиялар Ассоциацияси

Ассоциация миссияси:
Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида барча ҳаракатларни жипслаштирган ҳолда, ўз аъзолари ва ҳамкорларининг бизнесини технологик кучайтириш ва бошқарув сифатларини юксалтиришга доир манфаатларини халқаро даражада тарғиб қилиш.

Мақсадлар:
1. Замонавий ва технологияларни жалб қилишда ёрдам бериш.
2. Халқаро тадбирларда иштирок этишни таъминлаш ёрдамида бошқарув персоналининг малакасини ошириш.
3. Маҳсулот ва хизмат сифатини ошириш учун халқаро тажрибани татбиқ этиш.
4. Ассоциация аъзолари ва ҳамкорлари, шунингдек, бошқа бизнес доиралар ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиладиган платформани яратиш.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
Телефонлар +998 71 269 93 39 (38)
Email info@ambit.uz
Сайтга ўтиш
2014
Western Production Technologies

Western Production Technologies (WPT) компанияси Ўзбекистон бозорида бутун дунёдаги энг яхши ишлаб чиқарувчилардан турли ускуна ва хом ашёларни излаш ва етказиб бериш хизматларини таклиф қилади.

Компаниямизга тегишли ҳамкорлик портфели мижозларимизга ҳар хил мураккаблик ва йўналишдаги ускуналарни, шу билан бирга, юқори сифатли хом ашё материалларини нисбатан арзонроқ нархларда етказиб беришга имконият яратади.

Биз саноатнинг турли соҳаларида фаолият юритганимиз туфайли, цехга оид ишлаб чиқариш қувватларидан тортиб кенг профилдаги тайёр заводлар, қурилиш техникаси, махсус техника, хом ашё ва материалларгача бўлган ечимларни мижозларга тақдим қила оламиз.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
Телефонлар +998 (71) 207-33-77
Email info@uskuna.uz
Сайтга ўтиш
2016
Бизнес лабораторияси

Ўзбекистондаги бизнес-ҳамжамиятни юксалтиришга йўналтирилган “Бизнес лабораторияси” лойиҳаси 2016 йилнинг январь ойида Тошкентда тақдим қилинган. Unique Present Media Holding, HUMO Partners ва Afisha Media компаниялари унинг ташаббускорларидир.

Лойиҳа вазифалари:
- Маҳаллий ва хориж ишбилармонларининг ютуқларини ёритиш орқали Ўзбекистон бизнес-ҳамжамиятини ривожлантириш;
- Сифатли медиа-контент тайёрлаш;
- Инновацион бизнес-ғоялар ҳақида маълумот бериш;
- Бизнес очиш ва уни ривожлантиришга қизиқадиган аудиторияни шакллантириш.

Кўпроқ маълумот
Телефонлар (+99871) 235-00-85
Email partners@businesslab.uz
Сайтга ўтиш
Texnoplaza Servis Markazi

Texnoplaza Servis Markazi − LONKING, ZOOMLION, PALFINGER SANY, WEICHAI, RM-TEREX, Ивановец ва Everdigm компанияларининг авторизацияланган сервис-маркази.
Сервис марказ қуйидаги хизматларни кўрсатади:
• Темир йўл станциясига келувчи техникани қабул қилиш ва тушириш.
• Техникани сотувдан олдин тайёрлаш.
• Техникани кўргазма майдонларида сақлаш ишлари.
• Техникани мижозга топшириш.
• Кафолат хизмати доирасида таъмирлаш.
• Махсус техникани мижоз жойлашган манзилга бориб таъмирлаш ва даврий техник хизмат кўрсатиш.
• Махсус техникани ихтисослашган сервис шартлари бўйича Ўзбек-Хитой Савдо Уйи ҳудудида таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш.
• Двигателларни капитал таъмирдан чиқариш.
• LONKING, XCMG, SHANTUI, ZOOMLION ва бошқа техника турлари учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарувчи заводлардан тўғридан-тўғри етказиб бериш ва сотиш.
• Даврий техник кўрик ва техникани таъмирлаш ишлари учун зарур бўлган мой, гидравлик суюқлик, фильтрларни сотиш.
• Автошиналар сотуви.
Ўз фаолиятига тегишли ишларни амалга ошириш учун сервис марказ таъмирлаш бўлмаси ва омбор учун бинога эга. Бундан ташқари, мижоз жойлашган манзилга бориш учун техник автомобиль ҳам кўзда тутилган.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
Телефонлар +998 71 269 93 39 (38)
Email service1@clg.uz
Сайтга ўтиш
2017
GroundZero

GroundZero – бу:
- Исталган инсон иш учун жиҳозланган жойни бир кундан бир неча ойгача ижарага олиши мумкин бўлган марказ.
- Ижодий муҳит ҳукм сурадиган, одамлар турли мавзуларни фаол муҳокама қиладиган, янги ғояларни ишлаб чиқиб амалга татбиқ этадиган маскан.
- Муваффақиятли инсонлар ҳамжамияти.
- Нетворкинг, билим ва кўникмаларни кучайтиришга хизмат қиладиган хаб.
- Бизнес-лойиҳаларни ривожлантириш майдони.

Кўпроқ маълумот
Манзил - Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
- Мустакиллик кўч.,6 (Китоб Олами)
- Бунедкор кўч., 50 (Чилонзор)
Телефонлар (+99871) 207-00-20
Сайтга ўтиш
MediTech

Тиббий ускуналарни етказиб беришдан ташқари MediTech компанияси қуйидаги комплекс хизматларни ҳам кўрсатиб келмоқда:
- Зарурий ускуна бўйича мижозга бирламчи маслаҳат бериш;
- Тиббий корхоналарнинг комплекс лойиҳалаш ишлари, бунга ускунани етказиб беришдан бошлаб, уни ўрнатиш, ўргатиш ва сотувдан кейинги кафолат хизматини кўрсатишгача бўлган босқичлар киради.
- Тиббий ускунани етказиб бериш, ўрнатиш ва ундан тўғри фойдаланишни ўргатиш;
- Кафолат ва сотувдан кейинги хизмат;
- Ускуна учун талаб этиладиган регистрация ва сертификация ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси давлат органларида расмийлаштиришда амалий кўмак бериш.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
Телефонлар +998 90 925 88 22
Email info@meditech.uz
Сайтга ўтиш
GEN Uzbekistan

2017 йилда Ўзбекистон Глобал тадбиркорлик тармоғи - Global Entrepreneurship Network (GEN) аъзосига айланди.

Мазкур тармоқ инсонларга ўз потенциалини очиш, халқаро даражага чиқиш ва бу билан компаниянинг молиявий барқарорлиги ҳамда мамлакат иқтисодиётини кучайтиришга замин яратади.

GEN Uzbekistan миссияси: мамлакатимизда ишбилармонларни етиштириш ва қўллаб-қуввватлашга йўналтирилган самарали дастур ва ташаббусларни аниқлаш ва жорий қилиш орқали Ўзбекистонда тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришдир.
Асосий қадрият ва тамойиллар:
- Тадбиркорларни рағбатлантириш ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш ҳамжамиятининг имкониятларини кенгайтириш.
- Тадбиркорларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш билан шуғулланадиган барча ташкилот ва субъектларни бирлаштириш.
- Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари ва дастур бенефициарларига ижобий таъсирни ошириш.
- Ҳамкорларимиз ва бир-биримиз билан барча ҳаракатларимизда уйғун ва профессионал бўлиш.
- Тадбиркорлик гуллаб-яшнайдиган муҳитни шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
Телефонлар +998 71 269 93 39 (38)
Email salom@genuzbekistan.uz
Сайтга ўтиш
2018
Ground Zero бизнес акселератор

Бизнес акселератор — бу шахсий бизнес-лойиҳа, компания ёки маҳсулотни қайта ишга тушириш ва яратиш учун энг муҳим ривожланиш босқичларидан (key steps) ўтиш орқали шахсий трансформацияни юзага чиқариш бўлиб, бу ерда сиз қисқа вақт ичида бизнесингизни кўп карра кучайтириш ва ўз малакангизни ошириш мақсадида раҳбар сифатида бизнес ечим, инструментлар тўплами, қарашлар ва йўл харитасини ишлаб чиқасиз, синайсиз ва жорий қиласиз.

Курс муаллифларидан бири Джон Пол Кинг — коучинг соҳасида иш олиб борадиган америкалик мутахассис, The Cultural Architecture консультацион фирмасининг асосчиси, American Society for Training & Development ташкилоти томонидан таъсис этилган Award of Excellence in Leadership Trainings мукофоти лауреяти, CELA-Central Eurasia Leadership Alliance Марказий Евроосиё лидерлик академиясининг бош лектори ҳисобланади.

GroundZero бизнес акселератори Адизес институти (Ицхак Адизес методологияси), CELA (Central Eurasia Leadership Alliance, USA), HiT (Исроил) ва бошқа мактабларнинг бир қатор методологияларини транслация қилади.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
Телефонлар (+99871) 207-00-20
Сайтга ўтиш
Batiskaf Consulting

Рақобат муҳити ривожланган сари бизнес меҳнат самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва маҳсулдорликни кўтаришга янада фаол инвестиция қилишга интилади. Бу жараёнда ким биринчи отни қамчиласа, ўша муваффақият қозонади.

Batiskaf Consulting шунчаки стратегияни ишлаб чиқмасдан, уни компания фаолиятига жорий қилади ва бирламчи натижаларни кўрсатишда ҳам ёрдам беради.

Batiskaf Consulting лойиҳасининг устунликлари:
• Эксперт-амалиётчилар – мамлакат топ-менежменти орасида энг кўзга кўринган шасхлар
• Менторлик – Ўзбекистон бизнес элитаси вакиллларидан
• Ижро– мутахассис нафақат стратегияни ишлаб чиқади ёки персонални ўқитади, балки буюртма берган компания раҳбарияти билан бирга уни жорий қилишда ҳам қатнашади.
• Мослашувчанлик – экспертлар жамоаси муайян лойиҳа учун танланиб, уни амалга ошириш жараёнида ўзгариши мумкин. Мижозларимизга хизматлардан айнан компания учун керак бўлган миқёс учун фойдаланиш имконияти ҳам тақдим этилади.
• Мажмуавийлик – кенг турдаги консалтинг хизматлари: савдо белгисини ишлаб чиқишдан тортиб, операцион бошқарувгача.
• Ўзига хос методология – баҳолаш (компаниянинг бирламчи диагностикаси), лойиҳаларнинг жорий қилинишини назорат этиш ва энг яхши экспертларни жалб қилишга доир махсус методологиялар.

Кўпроқ маълумот
Манзил Темур Малик кўч., 146, “ТехноПлаза” ИБМ
Телефонлар +99871 200-70-04
Email info@batiskaf.uz
Сайтга ўтиш